Ян Зоммер Бундеслининг тарихий рекордини янгилади

Германия Бундеслигаси 5-турининг сўнгги ўйинида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Майнц”ни қабул қилди – 0:1. Мазкур баҳс мезбонларнинг швейцариялик дарвозабони Ян Зоммернинг Бундеслигадаги 267-ўйини бўлди. Тажрибали посбон бу орқали чемпионат рекордини ўрнатди.

Зоммер бу орқали Германия чемпионати тарихидаги энг тажрибали хорижлик дарвозабонига айланиб, у 1974-1984 йилларда “Кайзерслаутерн”да ўйнаган швед дарвозабони Ронни Хеддстремнинг рекордини янгилади.

Маълумот ўрнида, “Боруссия” айни пайтда 8 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалинингг 8-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!