Яна бир кумуш медал!

  • 10 Dec 13:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
TIGGO 2 PRO

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда.

57 кг вазнда Нигина Ўктамова таиландлик Пунраве Руенросга қарши кураш олиб борди. Вакиламиз қанчалик фаол ҳаракат қилмасин, якунда 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, Пунраве олтин, Нигина кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Навбаҳор Ҳамидова ва хитойлик Ҳуипинг Юан тўқнашуви кутмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!