Яна бир етакчи клуб Холандни сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик суперҳужумчиси Эрлинг Холанд яна бир йирик европалик клуб диққат марказига тушди.

Аввалроқ хабар берилганидек, 2027 йил ёзида уни ўз сафига қўшиб олиш учун «Реал» ва «Барселона» ҳаракат қилиши кутилмоқда.

TEAMtalk нашри маълумотича, келгусида бу курашга мюнхенлик «Бавария» ҳам қўшилиши мумкин. Агар ўша вақтга қадар Холанд ҳали ҳам «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, немис клуби унга жиддий даъвогар сифатида майдонга тушишни режалаштирмоқда. «Бавария» раҳбарияти Ҳарри Кейнни яна икки-уч йил жамоада қолдиришни истамоқда, шундан сўнг эса клуб асосий ҳужумчи сифатида Холандни олиб келишга тайёр.

Жорий мавсумда 26 ёшли Холанд барча мусобақалар доирасида ўтказган етти учрашувда етти марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!