Яна ижарага кетасан! "Челси" бир футболчини асосий таркибга яқинлаштирмаяпти
Мавжуд маълумотларга кўра, «Челси» ёш ҳимоячи Мамаду Саррни шу ёзда яна ижарага беришга тайёр.
20 ёшли футболчи 2025 йил июнь ойида «Страсбург» клубидан сотиб олинган эди. Шундан сўнг у ўтган мавсумни охиригача Лига 1 жамоасида ижара асосида давом эттирди.
Лондондаги клубга Лиам Росеньор келганидан кейин Саррнинг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинди ва ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида у «Челси» таркибида олти ўйин ўтказди.
The Standard нашри хабар беришича, «Челси» бу ёзда Саррни яна ижарага жўнатишни режалаштирмоқда, шу орқали унга мунтазам ўйин амалиёти бериш кўзда тутилган.
Клуб ҳозирча Максанс Лакруани ўз сафига қўшиб олишга йўналгани айтилмоқда. Шу боисдан, экспертлар фикрича, яқин мавсумда Саррнинг «Челси» асосий таркибига кириш имконияти жуда кам бўлади.

Фикрлар