Янги футболчиларга эга бўлаётган "Қўқон-1912" назорат ўйинида ғалаба қозонди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентдаги ўқув йиғин машғулотларидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги қўқонликлар бугун Про лига вакили “Арал”га қарши майдонга тушди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ҳабиб Шарипов ва Мўмин Мелиевнинг голлари эвазига “Қўқон-191” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви:

«Қўқон-1912» — «Арал» - 2:1

Голлар: Хабиб Шарипов, Мўмин Мелиев.

“Қўқон-1912”нинг бошланғич таркиби: Мирзохиджон Жалилов, Андрей Сидоров, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Иброхимжон Мухторов, Хабиб Шарипов, Сардоржон Етовқўзиев, Муҳаммад Исаев, Мўмин Мелиев, Саидакбар Умаралиев, Қувончбек Чўлпонов

Захирадан майдонга тушганлар: Низомитдин Зиёвутдинов. Достон Орипов.

Эътибор берган бўлсангиз, таркибга янги ўйинчилардан Муҳаммад Исаев, Иброҳим Мухторов, Низомиддин Зиёвутдинов, Мўмин Мелиев сингари футболчилар жалб қилинган. Шунингдек, “Андижон”да тўп сурган Азамат Исроилов ҳам ушбу жамоа машғулотларига қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!