Янги легионеримиздан нималар кутишяпти?

Россия Премьер-лигаси дебютанти “Акрон” таркибни юқори дивизионга мослаштириш учун трансферларга катта эътибор қаратмоқда.

Яқинда тольяттиликлар ўзбекистонлик истеъдодли ярим ҳимоячи Шерзод Эсановни ўз таркибига қўшиб олган эди.

“Акрон” бош мураббийи Заурбек Тедеев жамоага қўшилган янги футболчиларга баҳо берди ва режалари билан ўртоқлашди.

- Клубда спор директори ва раҳбарият билан муҳокамала қилинаётган бир неча масалалар бор. Тез орада яна айрим футболчилар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Яқинда Ўзбекистондан таянч ярим ҳимоячи Шерзод Эсонов сафига қўшилгани ҳақида хабар қилинди. У жуда умидли футболчи.

Жамоага марказий ҳужумчи Жилсон Беншимол ҳам қўшилди.

Мен бу ўйинчилар жамоа учун яхшигина кучайиш бўлди, деб ҳисоблайман. Шунга қарамай, яна бир неча позицияларни кучайтиришимиз керак.

Демак, тез орада яна қайси футболчилар жамоамизга келиши маълум бўлади, - деди бош мураббий Заурбек Тедеев.

“Акрон” 2018 йили ташкил этилган. Бу клуб қисқа фурсат ичида Россия чемпионатининг юқори дивизионига йўлланма олди. Бу мавсум жамоа олдига Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган.

Тольятти шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган клуб таркибини кучли дивизионга мослаштириш учун жуда кўп ўзгаришлар қилишига тўғри келмоқда.

Хусусан, ўтган мавсумларда “Акрон” сафида ўйнаган жами 17 нафар футболчи клубдан кетди. Уларнинг ўрнига маҳаллий ўйинчилардан ташқари, Бразилия, Португалия, Шимолий Македония, Сербия, Черногория, Кабо-Верде, Беларусь ва Ўзбекистондан легионер ўйинчилар келиб қўшилди.

Шерзод Эсонов ҳам янги жамоасидаги машғулотларини бошлаб юборди ва тез орада легионер сифатидаги дебютини нишонлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерзрд Эсонов “Қизилқум” ва “Чиғатой” клубларида футбол сир-асрорларини ўрганган. Профессионал фаолиятини 2022 йилнинг январь ойида “Андижон” жамоасида бошлаган. Орада бир мавсум “Олимпик” жамоаси таркибида ижара асосида тўп тепиб, тажрибасини оширди ва кейин яна “Андижон”га қайтди.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world порталида “Акрон” 21 ёшли таянч ярим ҳимоячиси учун 210 минг евро тўлагани қайд этилган.

Шерзод Эсонов Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол муаллифи бўлган.

“Акрон” клуби Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномага имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер-лигасида бу мавсум Шерзод Эсоновдан ташқари Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов (“Рубин”) каби легионерларимиз ҳам иштирок этади.

Олимпиадада тарихий гол урган Шомуродовга бир неча янги вариант чиқа бошлади!

Файзуллаевнинг вазифаси ва Мисрни енгиш йўли айтилди

Испанлар Ўзбекистон муаммо туғидиришини кутмаганди, Миср билан ўйин эса...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!