Янги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган барча жамоалар маълум

Бугун Яйпанда Суперлига ўтиш ўйини бўлиб ўтди. Унда Про лигада 3-ўринни эгаллаган “Турон”, Суперлигада 12-поғонани банд этган “Локомотив” билан куч синашди.

Учрашувда дастлаб Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг ўзида Санжар Қодирқулов мувозанатни тиклаганди. Аммо 76-дақиқада Сардор Абдунабиев “Турон”га ғалаба келтирадиган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, “Турон” ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, Суперлигага йўлланма олди. Яйпанликлар бу ишни иккинчи бор амалга оширди.

Энди Про Лигадан чемпион “Андижон”, вице-чемпион “Бухоро” ва 3-ўринни эгаллаган “Турон” элитага йўл олди. Суперлигани “Динамо”, “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” тарк этди.

Суперлига-2023да иштирок этадиган барча клублар маълум бўлди.

1.“Пахтакор”

2.“Навбаҳор” 

3.“Насаф”

4.АГМК 

5.“Қизилқум” 

6.“Олимпик” 

7.“Сўғдиёна” 

8.“Бунёдкор” 

9.“Нефтчи” 

10.“Металлург” 

11.“Сурхон” 

12.“Андижон” 

13.“Бухоро” 

14.“Турон”

Қизиқ томони, Про лигага равона бўлган "Қўқон-1912"ни бошқариб, ёзда истеъфога чиқарилган Бахтиёр Ашурматов шундан сўнг "Турон" билан Суперлигага чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!