Янги мавсумда оқ карточкадан фойдаланилади
Португалия футбол федерацияси янги мавсумдан оқ карточкалардан фойдаланишни бошлашга рухсат берди.
O Jogo нашри хабарига кўра, арбитрлар ушбу карточкадан мамлакат Кубоги, шунингдек биринчи ва иккинчи дивизион баҳсларида фойдаланайди.
Оқ карточкалар ҳалол ўйин ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилган футболчи ва баҳс иштирокчиларига кўрсатилади.
Мана шундай амалиёт 2016/17 мавсумда Италия Б Сериясида яшил карточка асосида эксперимент қилинган.
Бундан ташқари, бир қанча экспертлар футболчиларни вақтинча четлатиш учун тўқ сариқ карточкалардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда.
Фикрлар