"Янги Месси" деб таърифланган футболчи 32 ёшида фаолиятини якунлади!

"Барселона" ва "Милан" клубларининг собиқ ҳужумчиси Боян Кркич 32 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақдаги Кркичнинг сўнгги жамоаси бўлган "Виссел Кобе" клуби маълум қилди.

Ёшлигида уни кейинги Месси деб аташарди, лекин Лионель деярли бутун фаолиятини бир жойда ўтказган бўлса (у географик жиҳатдан ҳозир ҳам Барселонадан унчалик узоқда эмас), Кркич бутун дунё бўйлаб кўплаб жамоаларда ўйнади. Япониядан Канадагача.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Барселона”нинг яна бир афсонаси – Андрес Иньеста Японияда футболчи сифатида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!