"Янги Месси" эркин агентга айланди
Сўнгги мавсумни Япониянинг "Виссел Кобе" жамоасида ўтказган испаниялик ҳужумчи Боян Кркич эркин агентга айланди.
32 ёшли футболчи клуб либосида 26 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Кркич ўз вақтида "Барселона" академиясининг энг истеъдодли футболчиларидан бири ҳисобланган ва маълум вақт давомида "янги Месси" лақаби билан катта машҳурликка эришганди.
Шундан сўнг у "Рома", "Милан", "Аякс", "Сток Сити", "Майнц", "Алавес" ҳамда "Монреаль" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилди. "Transfermarkt" портали уни 600 минг еврога баҳоламоқда.
Фикрлар