Янги юлдуз Моуриньога "пахта" қўйди
Мадриднинг «Реал» клубига янги қўшилган ярим ҳимоячи Ян Диоманде жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ишлаш борасида ўз фикрларини билдирди.
«У билан бирга ишлаётганимдан бахтиёрман, чунки у энг зўри. Ундан жуда кўп нарса ўрганишим мумкин. Менинг ўсишим ва ривожланишим учун айнан шунақа мураббий керак эди. У учун майдонда жонимни бериб ўйнашга тайёрман», — дея Диоманде сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, Ян Диоманде Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан мадридликлар сафига €140 миллион эвазига ўтди, шундан €15 миллиони бонуслардан иборат.
Ивуарлик вингер 2025 йилдан бери немис клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. 2025/2026 йилги мавсумда у 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.
Жорий йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида эса Диоманде тўртта учрашувда майдонга тушиб, бир бор голли пас берди.

Фикрлар