Янник Синнер бу борада Федерер, Жокович ва Надальга етиб олди!

Дунёнинг айни дамда биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнер Уимблдон чорак финалига чиқди. Якшанба куни у Бен Шелтонни мағлуб этди - 6:2, 6:4, 7:6 (9).

Эътиборлиси, Синнер XXI асрда АТП доирасида мавсумдаги дастлабки 45 та учрашувдан 42 тасида ғалаба қозонган тўртинчи теннисчиси бўлди.

Унга қадар бу натижани Рожер Федерер (2005, 2006), Новак Жокович (2011, 2015, 2016) ва Рафаэль Надаль (2013, 2018) қайд этган.

Эслатиб ўтамиз.. Янник Уимблдон турнири чорак финалида россиялик Даниил Медведевга қарши котрга чиқади. Баҳс эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!