Январда Мбаппе трансфери бўйича иш бошланади

“Реал” мутасаддилари яқинлашиб келаётган қишки трансферлар вақтида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени Мадридга олиб келиш бўйича иш бошлайди.

Франциялик тўпурарнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва қоидага кўра, ҳар қандай клуб эркин агентга айланадиган ўйинчи билан ярим олдин музокара ўтказиб, дастлабки шартномани тузиши мумкин.

Relevo нашри мутахассислари “Қироллик клуби” январнинг илк кунларидаёқ Килиан Мбаппега алоқага чиқишини таъкидлашмоқда. Учрашув вақтида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Агар томонлар ўзаро келиша олса, “Реал” Килиан Мбаппе билан мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида битим имзолайди.  

Таъкидлаш жоизки, Мбаппега Англиянинг бир неча гранд клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. ПСЖ ҳам асосий тўпурарини сақлаб қолиш ҳаракатини тўхтатгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!