Япон клубидан кетган Подольски тез орада Суперлига клуби билан шартнома имзолайди

Хабарингиз бор кеча германиялик машҳур ҳужумчи Лукас Подольски "Виссель Кобе"дан кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Fanatik нашри тарқатган хабарга кўра 34 ёшли футболчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради. Аниқроғи, у "Антальяспор" клуби билан шартнома имзолайди. Томонлар 2021 йилга қадар шартнома имзолашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Подольски фаолияти давомида “Бавария” ва “Арсенал” каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!