Япониялик футболчи Лондон клуби аъзосига айланди

Даити Камада "Кристал Пелас"нинг янги футболчисига айланди. Япониялик ярим ҳимоячи Лондон жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолади. У тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди. "бургутлар" ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Трансфер расман тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Лондон жамоси бош мураббийи Оливер Гласнер Камада билан "Айнтрахт Франкфурт"да ҳам 2 йил бирга ишлаган. 

27 ёшли ярим ҳимоячи "Лацио" сафида якунланган мавсум 38 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритган ва 2 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!