Япониялик мутахассис Австралияга қарши ўйинлар учун кимларни чақирди?

Мидори Ҳонда бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси февраль ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Австралия терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади.

Олдинда турган муҳим баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришишди.

28-январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Марокашнинг Работ шаҳрида давом эттирилади. Жамоамиз Марокаш аёллар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.

photo_2024-01-22_18-37-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!