Яхшибоев: Арвеладзе билан келиша олмайман, Европага кетмоқчиман
Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев маҳаллий ОАВга интервью берди. У ушбу суҳбат давомида Арвеладзе билан келишмовчилик боис "Пахтакор"га қайтмоқчи эмаслигини таъкидлади.
"Европага кетишни истайман. Қолаверса, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе билан ўртамизда тушунмовчилик бор. У мени захирага олганда, у билан саломлашмаганман. Барчаси шундан бошланган. Шундан сўнг захира ўриндиғида қола бошладим. Майдонга тушсам ҳам сўнгги 10-15 дақиқага тушдим. Бу вақт оралиғида нимага улгуриш мумкин? Шу тариқа, тўпни ҳис қилишни, ўйин темпини, спорт формамни йўқотдим. Тўпни қабул қилиб олганимда, уни нима қилиш керак эканлигини эслай олмадим. Яхши ўйнай бошласам ҳам келгуси учрашувда захирада қолавердим. Бу катта тушкунликка олиб келади.
Ҳозир "Энергетик-БГУ"да барчаси бошқача. Мураббийлар менга ишонч билдирмоқда. Ўзимни жамоага керакли ва фойдали, деб ҳис қила бошладим. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман", - деди Яхшибоев.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Беларусь чемпионатида 8 баҳсда майдонга тушди ва 6 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар
Шота бир туда Узбек футболи талатуплари куллови б/н узини Тошкентта ягона ва тенгсиз деб хисоблаб юрипти, шундай шароитда Пахтакорни Мамарайим хам уйнаб-уйнаб чемпион кила олишини Шотани узи хам яхши билади.
Лекин бир туда манфаатдор талатуплар хам билишсада вазиятни узгариб кетишини я'ни жилов уддабурон ёшлар кулига утиб кетишини сира хам хохлашмайди.
Таълант бор лекин характер чатоқ куп порлаб чиқвотган юлдузларимизда.
Бетга чопарлик қилмастан мураббийни этгагини қилсаку йул очилади.
Оддий мисол Одил Ахмедов!
Инсоний жихатдан хам,профессионаллик даражаси тарафлама хам ёрқин футболчи.
Одилбойнинг миллионларига учмай "Узбекистонда Пахтакордан бошқа жамоада уйнамайман" деган экан.
Ана энди каръерани куринг,фақат ёрқин жамоаларда,ёрқин юлдузлар билан уйнади.
Хурмати чексиз.
Жасурда хам ажойиб таълант бор,биз Пахтакор мухлислари уни яхши куриб қолгандик,лекин блатнойроқ экани билиниб турарди.
Нима булганда хам келажакда бу болага омад.