Яхшибоев “Шахтёр”дан кетади!

“Шахтёр”нинг Беларусь чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшган ўзбекистонлик легионер Жасурбек Яхшибоев клубдан кетади. Бу ҳақда Беларусь футболини ёритувчи журналист Владислав Татур ўз телеграм-каналида маълум қилди.

- Мавсумни муваффақиятли якунлаганига қарамай, Жасур Яхшибоев ҳам “Шахтёр”дан кетади. У солигорсликлар таркибида 13 та ўйинда еттита гол урди. “Белшина”га қарши учрашувда хет-трик, “Смолевич” билан баҳсда дубль қайд этди. “Витебск” ва “Городей” дарвозасини бир маротабадан ишғол қилди. Унинг мавсум ўртасида Солигорск жамоасига ўтгани кутилмаган янгилик ва шов-шувли воқеа бўлди.

Маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик легионер “Шахтёр” жамоасидаги ички муҳитга кўника олмаган. У жамоада ҳеч ким билан алоқа қилмади, ҳатто олтин медалларни топширишучун ташкил этилган тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этмади.

20200712083609_1

Балки биз энди Яхшибоевни миллий чемпионатимизда умуман кўрмасмиз, лекин шубҳасиз, унинг номи 2020 йилги мавсумнинг ҳақиқий қаҳрамонларидан бири сифатида тарихда қолаверади, - деб ёзади Татур.

Таъкидлаш жоизки, Жасур Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи “Шахтёр”га тегишли эмас. Йил бошида “Энергетик-БГУ” жамоаси “Пахтакор” асосий таркибига киритилмаган футболчини бир мавсумга ижарага олган эди. Кейинчалик бу жамоа солигорскликларнинг таклифини қабул қилиб, Яхшибоевни “Шахтёр”га иккиламчи ижарага берди.

Кейинроқ маълум бўлишича, Жасур Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли эмас экан. Легионер сифатида катта салоҳиятга эга эканини кўрсата бошлаган футболчининг агентлари бу ҳуқуқни “шерлар”дан сотиб олгани ҳақида маълумотлар чиқди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Жасур Яхшибоевнинг Беларусь чемпионатидаги ижара муддати ўз ниҳоясига етди. Беларусь олий лигаси пандемия карантини даврида давом эттирилган ягона лига сифатида тарихда қолди. Бу ушбу чемпионатни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги мухлису мутахассислар бевосита кузатишига сабаб бўлди.

Жасур Яхшибоев Беларусь футболи тарихидан энг зўр легионерлардан бири сифатида жой олиши, шубҳасиз.  У дастлабки мавсумнинг ўзида жуда кўп ютуқларга эришди. Энг асосийси – чемпионатни чемпион сифатида якунланди.

1599933774_yaxshiboyev-jasur_1

Шахсий совринларига ҳам ҳар қандай футболчи ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Жасур Беларуснинг энг нуфузли нашри “Прессбол” бошчилигида ташкил қилинган “Энг яхши футболчи” номинацияси рейтингида энг юқори балл билан ғолиб бўлди. Шунингдек, гол+пас тизимида 22 балл (16 та гол + 6 та голли пас) жамғариб, чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси бўлди.  Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилиб, тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни эгаллади.

Яқинда Жасур Яхшибоев sports.uz  сайтига берган интервьюсида “Шахтёр”да қолмаслигини маълум қилган эди. Демак, яқинлашиб келаётган қишки трансферлар мавсумида Жасурнинг фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Биз эса , истеъдодли футболчимизга омад тилаган ҳолда, унинг атрофидаги воқеа ва янгиликларни кузатиб боришда давом этамиз.

Чемпион Яхшибоев - мавсумнинг энг яхши футболчиси!

Яхшибоев табрикларни қабул қилмоқда!

Жасур Яхшибоев, чемпионлик муборак!

Яхшибоевни қандай соврин кутяпти?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)