Яхшиям Шомуродов бор экан!

А Серия якунланиши арафасида “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ўйини очилиб кетгани унинг юртимиз ва хориждаги мухлисларини хушнуд этмоқда. Ўзбек ҳужумчиси Италиянинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири – “Аталанта” дарвозасига бир жуфт гол ургани генуялик мухлисларга ёқиб тушди.

Йил ўртасига келиб, Элдорнинг ўйинида ўсиш кузатилаётган ўзбекистонлик ишқибозларни бошқа томондан умидвор қилмоқда. Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубогининг қўшма саралаш турнири доирасида муҳим учрашувларни ўтказади. Бу баҳслар олдидан бош жамоамизнинг асосий ҳужумчиси ва тўпурари Элдор Шомуродовнинг имкониятлари кенгайиб бораётгани ҳал қилувчи ўйинларда қўл келишига ишонч уйғотмоқда.

IMG_9575

Элдор ўзи учун дебют мавсумда еттита гол урди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Айниқса, Италия футболида ҳар қандай жамоанинг ҳимояси мустаҳкамлигини инобатга олсак, унинг голлари қиймати янада кўтарилади.

“Женоа” – “Аталанта” беллашувидан кейин генуялик мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали Элдор Шомуродов ўйинига юқори баҳо берди. Эътиборингизга ушбу муносабатларни ҳавола қиламиз.

Davide Donadio:

Шомуродов ажойиб! У ўткир ҳужумчи ўрнида қандай зўр ўйнади! Элдор ҳозирги пайтда энг зўр ҳужумчимиз.

Mischael Mucelli:

Ўзбек легионери ҳақиқий жангчи экан! У ҳар бир тўп учун курашади. Рақиб майдонида тўпни олиб қўйиб, гол ҳам уришга эришди. Агар ҳар бир футболчимиз Элдордай ўйнаганида Скудеттони қўлга киритган бўлардик.

Lorenzo De Bellis:

Элдор охирги бешта ўйинда тўртта гол урди. Менимча, унинг истеъдодига шубҳа қилганлар етарли жавобини олди.

Stefano Martinelli:

Ўзбекка гап йўқ! Иккита зарба – иккита гол. Бизда бунақа ҳужумчилар анчадан бери йўқ эди.

186402498_4571030329574518_4095748300717632062_n

Gianni Cesari:

Менимча, Давиде Баллардини Шомуродовни захирада олиб қолиб, катта хато қиляпти. Бунақа ўйинчи илк дақиқалардан майдонда жавлон уриши керак.

Lorenzo dell'Uva:

Яхшиям Шомуродов бор экан! Маттиа Дестро мавсум ўртасида кўп гол урганди. Ҳозир Шомуродовдан зўри йўқ!

Simone Boffelli:

Россия чемпионатининг жорий мавсумда Элдор саккизта ўйинда гол ура олмаганди. Лекин анча кучли бўлган А Серияда ўзини кўрсата олди ва еттита зарбаси дарвоза тўридан жой олди. У кучли чемпионатдаги натижалаари билан бизни ҳайратга соляпти.

Cristian Cortinovis:

Элдор захирадан тушиб гол уришда уста бўлиб кетди.

Davide Ventaglio:

Элдор ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. Бу менга ёқяпти.

Giulia Lavinia:

Ҳужум чизиғи яхши ўйнади. Мен кўп танқид қиладиган Шомуродов ҳам ёқа бошлади.

186423675_4571030269574524_7861892459994039709_n

Alessio Conti:

Элдорнинг ўйини маъқул келди.

Emilio Morgavi:

Уч ҳужумчи Пандев, Скамакка ва Шомуродов билан ўйнаш керак!

Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
17/05/2021 07:52
Ха, чиндан хам биз Элдорга катта умид боғлаганмиз. Элдор яхши инсон менинг фикри-ожизимча омад хам Элдорни яхши кўриб қолган ва уни хеч қачон тарк этмайди, биз учун орзу бўлган жаҳон чемпионати мундиалига чиқишида кўмакдош бўлади. Сен ва бошқа футболчиларимизга хамиша омад ёр бўлсин Голдорбой.
Umarjon G'oyifov
17/05/2021 10:41
Элдорга ва Ўзбекистон терма жамоасига омад ёр бўлсин, Аллох қўлласин.
Ilhomjon Feyz
17/05/2021 19:10
блат шуям сарловхами.
Ilhomjon Feyz
17/05/2021 16:57
o‘yna do‘nbog‘im, o‘yna.deb maqtash, erkalatishlarig jonga tegdi karoche. eldor italiya uchun eng pastdan bir oz yqori urvindagi o‘yinchi.korrupsion o‘zbek futbolni erkatoylari.agar mana shu eldorlarni o‘rniga holis baho bilan haqiqiy talantlarni futbolimizga olib kirganda edi, futbolchilarimiz jenoadek jamoalarga ko‘z tikib o‘tirmasdi.daje bizni haromho‘r uff hatto futbolchilarimizni fransferiga ham to‘g‘anoq bo‘lishadi.haromhorlardan kimdir soqqasiz qolib ketsa tamom transferni tushingda ko‘r. nega boks rivajlangan bilasmi, boks zalda faqat kuchli, bardoshli yigitlarimiz saralanib qoladi.och biqiniga ikki matta udar tushsa eldorlarni boks zalidan hech narsa ushlab qolalmaydi. tak chto laganbardorlikni bas qilib, muammo va kamchiliklarni yoritinglar, jch saralash boshlanyabdi uff rahbarlaridan intervy, vadalarini og‘zidan tortib onglar. hech bo‘masa o‘z vadalari uchunam bir oz nafsini tiyib ishlar rahbaryat.
Abbos Axmedov
17/05/2021 19:43
Элдорам чекка бир сурхонтомонлардан чиқган жайдари фудболчи шарта авлийони йоқиб кор кор қилмай сал савиянгизни оширинг кенг фикирланг фикирлаш доирангизни қандайлигини мана исботлабсиз тўғри бойлани боласи термада юрган бўлса юргандуру бу дегани хаммаси 100 фоиз бойни боласи дегани эмас
&
Турсун Ғани
18/05/2021 00:30
НИМАЛАР ЁЗГАН БУ ИНСОН ЎЗИ, ЭЛДОРНИ БОКС ЗАЛИГА НИМА ДАҲЛИ БОР. ФУТБОЛЧИНИ ШАҲРАМ БИЛАН БОКСГА ҚЎЙИБ ТАСАВУР ҚИЛГАНМИ, ТЎҒРИСИ ЎҚИБ ТУШИНМАДИМ, ФИКИРЛАР БИРИ БОҒДАН БИРИ ТОҒДАН КЕЛИБДИ, ЗЎР БЎЛСАНГ ЎФА ЎТИБ БОШҚАРА ҚОЛИНГ ФУТБОЛИМИЗНИ, СЎКИНИБ ҲАРОМХЎРЛАР ДЕБ ЙОЗИШ ШАРТМИ ДЎСТИМ. ЎЗБЕКНИНГ ЧЕККА БИР ҚИШЛОҒИДАН ЧИҚИБ КУЧЛИ ЧЕМПИОННАТДА ЭНГ ЯҲШИ НАТИЖАЛАРНИ ҚАЙД ЭТАЯПТИ ЭЛДОР. УНДАН КЎРА ДУО ҚИЛИНГ ИШЛАРИ ЮРИШСИН ВА ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИ ЯҚИНЛАШИБ ҚОЛГАН САРАЛАШ БАҲСЛАРИГА ФОЙДАСИ ТЕГИБ ЖЧ ЛАРГА БОРСИН ЖАМОАМИЗ ДЕБ ДУО ҚИЛИНГ, ШУНИ ҲАМ ҚИЛА ОЛМАСАНГИЗ, ЯҲШИ НИЯТ СИЗДА ЙЎҚ БЎЛСА УНДА ЖИМ ТУРИНГ ЁЗИШ ШАРТ ЭМАС. ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ МУВОФАҚИЯТИДАН ҲУРСАНД БЎЛИШНИ ҲАМ ЎРГАНСАНГИЗ ЯҲШИ БЎЛАРДИ. ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ БИЛИМ САВИЯНГИЗ ҚАНДАЙЛИГИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙИБСИЗ ОШНА...
Ilhomjon Feyz
18/05/2021 16:48
sandaqa befarosatlar nimaniyam tushunaslar, dunyo qarashim kengroq bo‘lgani uchun kengroq izoglaganman.san shunchaki uhlayabsan uyquchisan. eldor italiyaga bir amallab ilindi. federatsiyasi toza ishlasa jenoaga qiyo boqmaydigan, top klublarda o‘ynay oladigan yoshlarimizni tarbiyalasa bo‘ladi, bizda talantlar mo‘riya.
Ilhomjon Feyz
18/05/2021 17:07
miyyangni o‘zing bilan olib yursang tushunasande.tandiq qilomaysan, sandaqalar bilan har doim bir joyda qotamiz. har jch san va mtj hech qanday tayyorgarliksiz urrooo olg‘aaaaa deb boshlaysanlaru.... lekin har safar yarim yo‘lda suyuq qilib ketlaringdan oqqizvoraslar. futbolimiz ham jm kabi manopoliya bilib ol.
&
Турсун Ғани
20/05/2021 22:42
ШУ ГАПЛАРИНГА ТЎҲТАНИЁЗ ОТАНИ КАЛБАСАЛАРИНИ ЙБСАН. САН БИЛАН ГАП ТАЛАШИШНИ ФОЙДАСИ ЙЎҚ.