Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Европанинг 6 та клуби аргентиналик истеъдодга қизиқмоқда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Зўр иқтидор экан

Аргентинада «Бока Хуниорс» шарафини ҳимоя қилаётган яримҳимоячи Томас Аранда қишки трансфер ойнасида Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.

El Intransigente нашри тарқатган маълумотларга кўра, «Ливерпул» раҳбарияти 19 ёшли футболчини қишда ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф тайёрламоқда. Томас Арандага фақат мерсисайд клуби эмас, балки Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоалари, шунингдек «Астон Вилла», Италиянинг «Комо» ва «Интер» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аранданинг «Бока Хуниорс» билан амалдаги шартномаси 2029 йил декабр ойи охиригача мўлжалланган. Ёш яримҳимоячининг трансфер баҳоси тахминан 12 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ