Ёдгорой Мирзаева Қозоғистонда Тўмарис ва Барчиной авлодлари эканлигини исботламоқда
Шу кунларда Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон ССРда хизмат кўрсатган спорт мураббийи Галим Жарилгапов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада 9 мамлакат қаторида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. Ҳозирча турнир доирасида ярим финал жанглари ниҳоясига етди. Қувонарлиси баҳсларда -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ёдгорой Мирзаева финалга етиб келди. У ярим финал доирасида қозоғистонлик Кухта Владисламага қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, финалга йўл олди. -60 кг вазнли Райҳона Қодирова эса россиялик Динник Екатеринага имкониятни бой берди ва бронза медали соҳибасига айланди.
Эртага Ёдгорой олтин медаль учун россиялик рақибасига қарши рингга кўтарилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар