“Ёмон алам қиляпти”! Яна бир юлдуз жаҳон чемпионатидан четда қолганини маълум қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Тоттенхэм Хотспур” ярим ҳимоячиси Хави Симонс оғир жароҳат сабабли 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда нидерландиялик футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

- Айтишадики, ҳаёт шафқатсиз ва бугун мен айнан шундай ҳис қиляпман. Менинг мавсумим кутилмаганда тугади ва мен буни англашга ҳаракат қиляпман. Ростини айтсам, қалбим синди. Буларнинг ҳеч бири маънога эга эмас.

Мен истаган ягона нарса – жамоам учун курашиш эди ва энди бу имконият мендан тортиб олинди… жаҳон чемпионати билан бирга. Бу ёзда ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш имкони энди йўқ. Бунга кўникиш учун вақт керак бўлади, аммо мен барибир энг яхши жамоадош бўлишда давом этаман. Менда шубҳа йўқ – биз бу курашда бирга ғалаба қозонамиз.

Энди мен майдонга қайтиш кунларини санаб, бу йўлдан куч, матонат ва ишонч билан ўтаман. Менга сабр тиланглар, - деб ёзди Симонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Симонс жароҳатни Англия Премьер-лигасининг 34-турида “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда (1:0) олган эди. Текширувлар натижасида футболчи узоқ муддат даволанишга мажбур экани аниқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!