Ёрқин Назаров: "Ғалабаларимиз тасодифий эмас"

Cоcа-Cоlа Суперлига 15-туридан ўрин олган “Турон” – “Насаф”(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

10 кун ичида 3 та баҳсда майдонга тушдик ва футболчилар чарчаб қолишларидан хавфсираб турган эдим. Аммо шогирдларим охиригача сабр қилишди. “Насаф” юртимиздаги энг барқарор жамоа саналади. Жуда ҳам қийин ғалабага эришдик.

Қуръага кўра, кубокда “Насаф” билан яна тўқнаш келамиз. Очиғи, қаршиликлар билан тўқнаш келишни истамаган эдик. Бироқ, бу қуръа. Ушбу беллашувга икки карра кўп куч билан тайёрланамиз.

Ғалабалар тасодифми? Ҳозир биз уйда ҳам, сафарда ҳам очко олишимиз зарур. Шу сабаб, бундай гапларга вақт йўқ. Бухорода ҳам тасодифан ғалаба қозонганимиз йўқ. Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун бугун ғалаба қозонишимиз керак эди.

Водийда мухлислар ташрифи кўп бўлади ва бу футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Яйпанда мухлислик ўзгача, мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тақвим зич. Ўйинлар кўп ва ҳали “Сурхон”га қарши баҳс ҳақида ўйламадик. Уларни энди ўрганиб чиқамиз”, – деди Назаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!