Ёш дзюдочиларимиз нуфузли мусобақада 4 та медал қўлга киритди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ўртасида анъанавий "Alibeyli Cup II" турнири бўлиб ўтди. 

Нуфузли халқаро мусобақада Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги "Diplomat Judo" клуби тарбияланувчилари юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилди. Якунда Самиюсуф Аббасов (-34 кг) ўз вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Жасур Алиев (-27 кг) ва Муҳаммадюсуф Бешимов (-30 кг) кумуш, Шохдиёр Умаров (+46 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!