
Ёш дзюдочиларимиз Туркиядаги нуфузли мусобақада иштирок этади
Бугун Туркиянинг Кожаели провинсияси маъмурий маркази ҳисобланган Измит шаҳрида ўсмирлар ўртасида нуфузли халқаро турнир старт олди.
"Kocaeli European Judo Hopes" турнирида дунёнинг 16 давлати, шунингдек, 71 та клубдан келган жами 460 нафар (317 ўсмир, 143 қиз) ёш дзюдочилар ғолиблик йўлида баҳс олиб боради. Ўзбекистондан "Diplomat Judo Slub" клубининг 21 нафар тарбияланувчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар