Ёш дзюдочиларимиз Уфадаги "А" серия турнирида ҳозирча 2 та медаль қўлга киритишди

Бошқирдистоннинг Уфа шаҳрида 2011-2014 йилларда туғилган кичик ёшдаги дзюдочилар ўртасида халқаро турнир бошланди. 

Собиқ иттифоқ спорт устаси Ф.Давлетшин хотирасига бағишлаб ўтказилаётган "Локомотив" болалар лигаси турнирида 8 давлатдан ёш дзюдочилар иштирок этишяпти. "А" сериясига кирувчи ушбу мусобақада Тоҳир Файзиев ва Хуршидбек Аҳмедов мураббийлигидаги 9 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришди.     

Улардан Кадамбаева Райҳон 33 кг вазнда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бахтиёрова Ҳулкар (+57 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, Уфа татамиларида Жабборова Мухлиса, Тангрибердиева Муниса, Перминова Лаура, Акбаров Абдуҳамиджон, Бобохонов Сайфуллоҳ, Аблакулов Рустам ва Равшанов Муҳаммадюсуф ҳам ўз имкониятини синаб кўради. Турнир эртага ўз якунига етади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!