Шимолий Ирландия футбол федерацияси расмий баёнот билан чиқиб, футболчининг яқинларига таъзия билдирди.
- Федерациямиз президенти Конрад Кирквуд, бир неча кун олдин 23 ёшида вафот этган Каллум Маквейнинг ўлими муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Каллум 2019 йилда “Стил энд Сонс” кубогини қўлга киритган “Линфилд Свифтс” жамоаси аъзоси бўлган, шунингдек, у “Портадаун”, “Ардс”, “Нокбреда” ва “Киллили” клубларида ҳам тўп сурган.
Бу оғир дамларда фикру хаёлимиз Каллумнинг оила аъзолари ва дўстлари билан бирга, - дейилади расмий баёнотда.
Қизиғи шундаки, Каллум футболдан ташқари оркестрда ҳам ишлаган. Бундан ташқари ёш бўлишига қарамай, йўл ҳаракати бошқаруви билан шуғулланадиган компания директори сифатида ҳам фаолият юритган.
Фикрлар