Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 4 та медалга сазовор бўлишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мисрнинг Исмоилия шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифасида (+110 кг) иштирок этган Омадилло Олимов 2 та бронза медалига эга чиқди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 169 кг билан тўртинчи ўринни эгаллади. Силтаб кўтаришда 219 ва умумий ҳисобда 388 кг натижа кўрсатган полвонимиз ушбу йўналишларда бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, ёш оғир атлетикачиларимиз дунё биринчилигини 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!