Ёш юлдуз янги шартнома олади

“Манчестер Сити” раҳбарияти ўз ўйинлари билан мураббийлар ва мутахассислар ишончини қозониб бораётган Фил Фоденга янги шартнома тақдим этиб, маошини уч карра ошириш бўйича иш бошлади.

20 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда жами 42 марта майдонга тушди, рақиблар дарвозасига 13 та гол уриб, жамоадошларига 9 та голли пас узатди.

Гвардиоланинг ишончига кириб бораётган Фоденнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача узайтирилади. Янги битимга кўра, футболчининг ҳафтасига 30 минг фунтни ташкил қилаётган маоши 100 минг фунтгача кўтарилади.

“Манчестер Сити” бу йил Англия премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида бош совринга асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!