Ёшингга яраша иш қилсангчи!
Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетико” футболчилари ўз мухлисоари кўз ўнгида ашаддий рақиб – “Реал”дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мезбонлар бош мураббийи Диего Симеоне учрашув давомида икки марта рақиб ҳужумчиси Винисиус Жуниорга атайин провокация уюштирди.
“Реал” устози Хаби Алонсо учрашувдан кейин ҳамкасбининг хулқ-атвори ҳақида фикр билдириб, уни танқид қилди.
- Аввало, мен рақиб жамоа ўйинчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан ва одатда улар билан баҳслашмайман. Симеоненинг айтган гапларини ўқиб-эшитганимдан кейин, бу менга янада ёқмади.
Айтилган сўзлар спортча хулқ-атворга намуна бўла олмайди. Рақибни ҳурмат қилиш керак, майдонда бўлаётган ҳар бир нарсанинг ҳам чегараси бор, - деди Хаби Алонсо Sports Illustrated журналистларига.
Энди “Реал” 11 январь куни турнир финалида “Барселона”га тўқнаш келади. Бир йил олдин ҳам бу икки жамоа Суперкубок учун ўзаро куч синашган эди. Ўшанда ҳал қилувчи баҳсда 5:2 ҳисобида зафар қучган “Барселона” Испания Суперкубоги соҳиби бўлган.



Фикрлар