Ёшларимиз Беларусдаги халқаро турнирни муваффақиятли якунлашди

Taekvondo WT бўйича Беларус мамлакатида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Минск шаҳрида ўтказилган "Кубок силнейших спортсменов" халқаро турнирида баҳс олиб борди.

Қувонарлиси, мусобақада вакилларимиз 6 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза, жами 16 та медалга эга чиқишди.

Олтин:

Шоҳжаҳон Холмуродов (45 кг)
Ёсинбек Одилов (48 кг)
Асадбек Самандаров (51 кг)
Омадбек Отабеков (68 кг)
Самира Ҳайитова (44 кг)
Ситора Асророва (+68 кг).

Кумуш:

Фарҳод Қосимов (45 кг)
Шермуҳаммад Қаххоров (48 кг)
Азизбек Муродов (59 кг)
Зуҳра Исмоилбоева (42 кг)
Фарангис Маҳкамбоева (49 кг).

Бронза:

Аюбхон Набиев (68 кг)
Ахаджон Мухторов (78 кг)
Алишер Пак (+78 кг)
Рушанахон Равшанова (55 кг)
Виктория Денисенко (59 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!