Юлдуз легионеримиз мавсум рамзий терма жамоасидан ўрин олди! (фото)
Беларусь чемпионатида ҳаракат қилаётган Шаҳбоз Умаров БАТЭ сафида кумуш медалини қўлга киритди.
Мавсум давомида жамоасининг етакчиларидан бирига айланган легионеримиз 31 учрашувда майдонга тушиб, 6 бор рақиблари дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, 8 марта шериклари голига ҳаммуаллифлик қилди.
"Transfermarkt" портали Беларусь Олий лигаси мавсум рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Аҳамиятлиси, ундан ҳамюртимиз ҳам ўрин олган.
Фикрлар