Асосий мазмунга ўтиш
Юлдузлар тўқнашуви, қизил карточка ва жаримадан урилган гол: ПСЖ ўз уйида "Сити"га имкониятни бой берди!

Юлдузлар тўқнашуви, қизил карточка ва жаримадан урилган гол: ПСЖ ўз уйида "Сити"га имкониятни бой берди!

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖ - "Манчестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўта қизғин кечган ушбу баҳс Пеп Гвардиола шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 15-дақиқада Маркиньос бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Таймни ҳисобда устунлик билан якунлаган ПСЖ 2-таймда бироз ўзига ўхшамади ва 64 ҳамда 71-дақиқаларда кетма-кет голлар ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Бунинг устига 77-дақиқада ПСЖ аъзоси Идрисса Гуйе қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди ва парижликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлишди. Драматик кечган баҳсда шу ҳисобда якунланди. Айниқса, Маҳрезнинг голи ўйиннинг мутлақ безагига айланди.

Шу тариқа, дастлабки ўйинда Пеп Гвардиола Маурисио Почеттино устидан ғалаба қозонди. Жавоб учрашуви 5-май куни "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.

{game}3557621{/game}

{online}3557621{/online}

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ