Юлиан Дракслер ортиқ “Вольфсбург”да ўйнамайди

Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “Бавария”га қарши Бундеслига навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юборади. Сабаби муарббийлар штаби уни ушбу ўйин қайдномасига киритмаган.

Футболчи ўзини трансферга қўйиш борасидаги сўровлари билан клуб раҳбарияти тинч қўймаган, шунинг учун “бўрилар” у билан январдаёқ хайрлашмоқчи.

“Вольфсбург” Дракслерни 2015 йил августида “Шальке 04”дан 35 млн еврога харид қилган ва қишки трансферлар вақтида ушбу маблағни қоплаш мақсадида шундан камига футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)