Юлия Путинцеванинг илк совринини қўлга киритди
Zohir2018
У Германияда тенгсиз бўлди
Германиянинг Нюренберг шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган теннис бўйича халқаро турнирда қозоғистонлик Юлия Путинцева бош совринни қўлга киритди.
Юлия мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида словениялик Тамара Зиданшекни 4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Путинцева фаолиятидаги илк WTA совринини қўлга киритди ва "Nürnberger Versicherungscup" ташкилотчилари томонидан 34,677 евро мукофот пули ҳамда 280 рейтинг очкоси билан тақдирланди

Изоҳлар (0)