“Юнайтед” “Рома”нинг асосий юлдузини арзимаган пулга сотиб олмоқчи

"Рома" ярим ҳимоячисининг шартномасидаги товон пули ҳақида бир қанча клублар суриштирув олиб боришди. Июл ойи давомида  фақатгина хориж жамоалари футболчини 12 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

"Манчестер Юнайтед" Дибала ҳақида сўнгги сўров юборган клублиги айтилмоқда. Таъкидланишича, аргентиналик футболчини жамоага МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг олиб келмоқчи.

Қайд этилишича, 30 ёшли футболчини АПЛга ўтиш ғояси ўзига жалб қилмоқда, бироқ ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган.
Дибала "Рома"да икки мавсум ўтказди ва шу вақт ичида "А Серия"да 25 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!