Юран "Ўрунов иши" бўйича шикоят қилмоқчи
"СКА-Хабаровск" бош мураббийи Сергей Юран Россия футбол иттифоқига шикоят қилмоқчи. У яқинда "Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг ёши ҳақида нотўғри маълумот тарқатгани учун 250 минг евро миқдоридаги жаримага тортилганди.
"Бугун ўзим учун мотивация олдим. Адвокатим аллақачон вазиятни ўрганмоқда. Биз уч кун ичида норозилик билдиришимиз мумкин ва мен шундай қилмоқчиман. Бу ҳеч қандай қонунга тўғри келмайди, афтидан, мен бундай жаримага тортилган биринчи мураббийман - чорак миллион!",-дея Юран сўзларини ТАСС келтирмоқда.
Ҳамюртимиз москваликлар сафида 9 ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар