Юрген Клопп: "Болалар билан кубокни ютиб бўлмайди", дейишди. Мен бу ҳақда билмас эканман"
Англия лига кубоги финали "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви мерсисайдликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Мазкур баҳс якунига етгач, мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар голларни олдиндан башорат қила олсам, зўр иш бўларди. Аммо барибир ўйин менга ёқди. Гол урилган вақтда "ажойиб", дедим. Биз кўрган нарса шу қадар ҳайратланарлики, у ҳеч қачон такрорланмаслиги мумкин. Бу футбол оламида бошқа содир бўлмайди.
Инглизлар бизга нисбатан "болалар билан кубокни ютиб бўлмайди", дейишди. Мен бу ҳақда билмас эканман, очиғи (кулади).
Мураббийлик фаолиятим давомидаги 20 йилдан ортиқ вақт ичида бу мен ютган ўзига хос кубок. Бунда иштирок этган ва ғалаба қозонишимизда ўз ҳиссасини қўшган барчадан фахрланаман", - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар