Юсупов ўрнини ким эгаллайди?
Хабарингиз бор, Ўткир Юсупов "Навбаҳор"ни тарк этди. Унинг кейинги манзили Эрон чемпионати бўлиши мумкин. Айни пайтда раҳбарият янги дарвозабон билан шартнома имзолаш арафасида.
Бизга маълум бўлишича, Санжар Қувватов Наманган клубининг янги посбони бўлади. Томонлар ўртасида келишув мавжуд.
Мавсумни ярмини "Нефтчи"да ўтказган Қувватов асосий таркиб учун курашда Ботирали Эргашевга ютқазиб қўйди. Аввалига кўп ўйин амалиётига эга бўлган дарвозабон сўнгги турларни захирадан кузатиб борди.
Санжар шу йилнинг қишида "Пахтакор"ни тарк этиб, "Нефтчи" билан бир йиллик шартнома имзолаганди. Битим бекор қилиниб, у жамоани тарк этган.
"Навбаҳор" Юсупов ўрнига олдиндан номзодларни кўриб чиқаётганди. Эски мураббийлар штабида асосий вариант сифатида "Насаф"нинг собиқ футболчиси Азамат Сойибов кўрилаётганди.
Фикрлар