"Ювентус" - "Болонья": Матнли трансляция

Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Болонья" баҳси бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Юве" ўз уйида "Болонья"ни енгиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Барроу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90+2'

    Уэстон Маккенни ўрнига Мерих Демираль ўйинга қўшилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Сансоне жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ Данило тўпни узоқлаштирди. Қарши ҳужум қўришимиз мумкин.

  • 85'

    Николо Сансоне ажойиб зарбаси билан Шеснини қийнаб қўйди. Тўп дарвозанинг чап бурчагига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 83'

    Криштиану Роналду жарима майдонига қадар бўлган йўлда 2 футболчини ортда қолдирди, бироқ сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

  • 81'

    Никола Сансоненинг узатмаси бутун майдон бўйлаб кесиб ўтди, бироқ унга ҳеч ким эга чиқа олмади.

  • 79'

    "Ювентус"да ҳам 3 ўзгариш амалга оширилди: Бонуччи ўрнига Де Лихт, Артур ўрнига Рабьо, Кулусевски ўрнига Ремзи ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Роналду ўйин тезлигини оширмоқда. Тезлик юқори.

  • 76'

    "Болонья"да 2 ўзгариш амалга оширилди: Митчелл Дейкс ва Орсолини ўрнига Паласио ва Сков Ольсен ўйинга қўшилди.

  • 75'

    "Юве" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 74'

    "Ювентус" тўпни назорат қила олмоқда. Барчаси уларнинг фойдасига ишламоқда.

  • 72'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Хуан Куадрадо бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, Уэстон Маккенни боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 2-0!

  • 71'

    "Юве" бурчак тўпи тепади.

  • 70'

    Мусса Барроу бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Тўп "Юве" аъзоларида.

  • 69'

    Федерико Бернардески ўрнига Альваро Мората ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Никола Сансоне жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.

  • 65'

    Ўзгариш: Маттиас Сванберг ўрнига Николас Домингес ўйинга қўшилади.

  • 64'

    Криштиану Роналду жарима майдончаси чизиғи устида йиқитилди, ҳакам ҳаммаси жойида демоқда.

  • 63'

    Митчелл Дейкс сариқ карточка билан жазоланди.

  • 61'

    "Ювентус" ўнг бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Никола Сансоне жарима майдончаси ичигача ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар уни зарарсизлантира олди.

  • 58'

    Хуан Куадрадо бурчак тўпидан жарима майдони ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 57'

    Куадрадо бошлаб берган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 55'

    "Болонья" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. Қарши ҳужум.

  • 53'

    Артур сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Роналдунинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди. Тўп рақибларда.

  • 49'

    "Болонья" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.

  • 49'

    Жоржо Кьеллини сариқ карточка олди.

  • 48'

    Де Сильвестри ўрнига Адама Сумаро ўйинга қўшилди.

  • 47'

    Эмануель Виньято ўрнига Никола Сансоне ўйинга қўшилди.

  • 46'

    "Болонья" футболчиси қанотдан тўпни ичкарига етказиб берди, Шесни уни ушлаб қолди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    Кулусевски ҳужумда фол қайд этди. Ҳужум тўхтаб қолди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Кулусевски йиқитилди. Жарима зарбаси "Юве" фойдасига.

  • 44'

    Марказда Кулусевски ажойиб дриблинги билан кўпчиликни ортда қолдирди, бироқ сўнгги узатмага эга чиқувчи футболчи унга етиб бора олмади. 

  • 42'

    Роналду бурчакдан жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатма берди, Данилонинг бош билан зарбаси эса дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

  • 41'

    ВАР пенальти йўқ деган фикрга келди. Ҳаммаси жойида.

  • 40'

    Роберто Сориано "Юве" жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда! Пенальти бўлиши мумкин!

  • 38'

    Туринликлар ажойиб қарши ҳужум уюштирган эди, бироқ якунда Кулусевски Куадрадога тўпни етказиб бера олмади.

  • 37'

    Муса Барроу айланма кросси билан хавфли вазият юзага келтирди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 35'

    Зарбалар статистикаси: 4-1!

  • 34'

    Митчел Дейкс рақиб дарвозаси томон югуриб кетаётган жойида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 33'

    Куадрадонинг ўта кучли зарбаси дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди! Ўта хавфли вазият.

  • 31'

    Кулусевки жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ дарвозабон тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келди.

  • 30'

    Кулусевскининг узатмаси блокланди, тўп аутдан ўйинга киритилади.

  • 29'

    Бернардески зарба берди, дарвозабон яна қайтарди!

  • 28'

    Роналдудан ажойиб ўйин! У жарима майдончаси чизизғи устида зарба позициясига чиқиб борди ва тўққизлик бурчакка зарба берди! Дарвозабон уни қайтарди!

  • 25'

    Эмануэль Виньято жарима майдони ичига узатма амалга оширди, палапартиш вазият мезбонлар фойдасига ишлади.

  • 24'

    "Болонья" хавфли ҳужум ташкил қилди. Бироқ "Юве" ҳимоячилари тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 23'

    Меҳмонлар аъзоси Митчелл Дейкс жарима майдончаси ичига узатма амалга оширмоқчи эди, бироқ Куадрадо узатма йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 22'

    Деян Кулусевски рақибини йиқитиб юборгани боис сариқ карточка олди.

  • 21'

    Бурчак тўпидан сўнг туринликлар жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, сўнгги зарбага эса аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди. Шесни энди уни ўйинга киритади.

  • 20'

    "Болонья" аъзоси дриблинг ишлатиб жарима майдончаси ичида дарвозагача юрди ва зарба берди, пастги бурчакка кетган зарбани Шесни қайтарди! Бурчак тўпи.

  • 19'

    Кулусевски йиқитилди. Бироқ ҳакам жим.

  • 18'

    Федерико Бернардески чап қанотдан дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 15'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Артур жарима майдони ташқарисидан дарвозага кучли зарба берди, тўп эса рикошетдан сўнг дарвоза тўридан жой олди. Гол ҳимоячи ҳисобига автогол кўринишида ёзилди! 1-0!

  • 14'

    Эмануель Виньято қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 12'

    Де Сильвестри "Ювентус" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 11'

    Федерико Бернардески бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.

  • 9'

    Куадрадо жароҳат олганга ўхшаяпти, бироқ у ўйинни давом эттирмоқда.

  • 8'

    Роналду тўпни жарима майдони ичига заргарона тарзда етказиб берди, бироқ Уэстон Маккенни зарба бера олмади.

  • 6'

    Хуан Кудрадо ҳам шифокорлар ёрдамига муҳтож. У ҳам жароҳат олганга ўхшайди.

  • 5'

    Ухх! Куадрадо тўпни жарима майдони ичига ажойиб тарзда етказиб берди, зарба бўлиши ва гол кўришимиз мумкин эди, бироқ ҳакам ҳужумда фол файд этди!

  • 4'

    Данилога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Юве" жарима зарбаси тепади.

  • 3'

    Родриго Бентанкур шифокорлар ёрдамига муҳтож. У жароҳат олганга ўхшайди.

  • 2'

    "Болонья" футболчиси Роберто Сориано ўта қўпол ўйин намойиш этди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 19-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Болонья" баҳсига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!