"Ювентус" Алиссон трансфери бўйича музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туриннинг "Ювентус" клуби "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекерни трансфер қилиш учун ҳаракат бошлади.

Tuttosport маълумотига кўра, италияликлар 33 ёшли посбон учун “Ливерпуль”га 5 миллион евро миқдоридаги илк таклифни юборган. Мерсисайдликлар эса бразилиялик дарвозабонни тахминан 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Шунга қарамай, “Ювентус” музокаралар давомида нархни пасайтиришга умид қилмоқда. Манбага кўра, Алиссоннинг ўзи ҳам А Серияга қайтишга қизиқиш билдирган.

Турин клуби собиқ “Рома” посбонига 3 йиллик шартнома ва мавсум учун 4,5 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

“Ювентус” раҳбарияти Алиссонни янги лойиҳанинг илк йирик трансфери сифатида кўрмоқда.

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот эса тажрибали дарвозабоннинг кетиши жамоа муҳитига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда.

Шунингдек, Алиссон келажаги борасидаги ноаниқлик Георгий Мамардашвили ҳақидаги хабарлар билан ҳам кучаймоқда. Грузиялик дарвозабон ўтган ёзда Алиссоннинг эҳтимолий ўринбосари сифатида трансфер қилинган эди ва ҳозирда уни А Серия клубларига ижара асосида таклиф қилишмоқда.

Агар Алиссон трансфери амалга ошмаса, “Ювентус” бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқади. Улар орасида “Фиорентина” посбони Давид де Хеа ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!