Суперклуб ашаддий рақибдан ўйинчи олади
Бошқа вариант қолмади
Италиянинг машҳур клуби «Ювентус» раҳбарияти «Милан» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофанага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Фофана ёзда «Севилья» жамоасига ижара асосида ўтган эди. Испания клуби унинг ўйинидан мамнун ва шартномада кўзда тутилган харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, футболчига Англиянинг «Тоттенхэм» жамоаси ҳам даъвогар сифатида қайд этилмоқда.
Юссуф Фофана 2024 йили «Милан» сафига қўшилган. Итальян клуби унга бўлган ҳуқуқларни «Монако»дан сотиб олган эди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)