«Ювентус»дан марказий ҳимоячи кетиши мумкин
«Лацио» «Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гаттини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш учун расмий таклиф йўллади.
Туриннинг «Ювентус» жамоасида марказий ҳимоячи сифатида тўп суриб келаётган Федерико Гатти яқин вақтларда Италия чемпионати доирасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, 28 ёшли ҳимоячи хизматларига Римнинг «Лацио» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Римликлар «Ювентус» раҳбариятига футболчини трансфер қилиш бўйича расмий сўров йўллаган. Маълум қилинишича, «Лацио» Гаттини қишки трансфер ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Федерико Гатти 2022 йил январидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У билан амалдаги шартнома 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тахминий маълумотларга кўра, ҳимоячининг бозор қиймати ўн миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)