
"Ювентус" футболчисини жамоада сақлаб қолмоқчи эмас
Туриннинг "Ювентус" клуби ўз футболчиси Консейсауни ёзда жамоани сақлаб қолмоқчи эмаслигини билдирди.
Фабрицио Романо хабарига кўра, Игор Тудор бошчилигидаги жамоа "Порту"га тегишли бўлган Франческу Консейсауни тўлиқ сотиб олиш ниятида эмас. 22 ёшли футболчи бу мавсумни Турин жамоасида ижара асосида ўтказаётган эди, аммо келишувда белгиланган сотиб олиш ҳуқуқига қарамай, "Ювентус" бу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилди.
Ҳужумчи ёзда Португалияга қайтиши кутилмоқда. Унинг трансфер баҳоси 36 миллион евро деб баҳоланган. Жорий мавсумда Консейсау 35 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 5 та ассист қайд этди. У асосан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида майдонга тушади.
Фикрлар