Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячи Гари Кэхилл борасида “Челси”га таклиф билан  чиқди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра туринликлар 31 ёшли футболчини ижарага олишмоқчи. Бундан ташқари улар футболчининг тўлиқ трансфери учун 18 млн евро тўлашга ҳам тайёр. Айнан шу йўл билан “кекса синьора” мураббийилар штаби ёзда “Милан”га ўтиб кетган Леонардо Бонуччининг ўрнини тўлдирмоқчи.

Маълумот учун, Кэхилл ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 37та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.