“Ювентус” ҳимоячиси “Барселона”га ўтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Андреа Камбиасо фаолиятини "Барселона"да давом эттирмоқчи. Бу маълумотни инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, Камбиасо "Барселона"да ўйнаш имкониятига жуда қизиқмоқда. Айни пайтда каталонияликлар ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда ва Камбиасо кучайтириладиган номзодлар рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, "Ювентус" 26 ёшли италияликни сотишдан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Ўтган мавсумда Камбиасо барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Камбиасо ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этишга тайёр экани хабар қилинганди.       

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!