"Ювентус" ҳимоячисига нарх белгилади

CHERY AUTO

"Ювентус" марказий ҳимоячиси Глейсон Бремер бир қанча топ-клублар радарида турибди.

Tecno

"Calciomercato" нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчига "Бавария", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда. "Кекса синьора" раҳбарияти Бремерни 70-80 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.  Бразилиялик футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Глейсон жорий мавсумда 4та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг нархи 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!