"Ювентус" ҳозирча бу борада А Серияда иккинчи

"Ювентус" жамоаси А Сериянинг 17-турида ўз уйида Удинезе жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Кекса сеньора" Италия чемпионатининг жорий мавсумида 17 та учрашувнинг 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

1966/1967 йилги мавсумда "Кальяри" А Серия тарихида бир мавсумнинг дастлабки 17 ўйинидан 13 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби 17-турдан кейин 37 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!