“Ювентус” ҳужумчиси муҳим ўйинда қатнаша олмаслиги мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Марио Мажукич жарҳоти боис, Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган “Лацио”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

31 ёшли футболчи машғулотлар жараёнида жароҳат олди ва мураббийлар штаби бугун унга дам олиш имконини бериб, ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Тоттенхэм”га қарши кечадиган ўйинда иштирок этишини таъминлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, “Ювентус”нинг 3 футболчиси “Лацио”га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди. Булар Федерико Бернардески, Хуан Куадрадо ва Гонсало Игуаинлардир.

Маълумот учун, мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 22.00  да старт олади.