“Ювентус” катта трансферни кутмоқда

“Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Милик ёзги трансферлар вақтида “Ювентус”га ўтишга рози бўлди.

Аслида неаполликлар чемпионатдаги рақобатчисини кучайиб кетмаслиги учун ҳужумчини Туринга жўнатмоқчи эмас. Шунинг учун улар “Тоттенхэм” ва “Атлетико” билан ҳам музокара ўтказди.

Агар Милик “Ювентус” вариантидан қайтмаса, “Наполи” туринликлардан пул эмас, балки бир неча футболчини олишга ҳаракат қилади.

Жорий чемпионатда Милик 19 та учрашувда 10 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)